Саудия Арабистонида аёлларнинг футбол ўйнашларига руҳсат берилди

  • Mr.NoBoDy 26.02.2020 17:00
  • 801
  • 30

Саудия Арабистонида расман аёллар футбол лигаларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мусобақа 3та шаҳарда бўлиб ўтади. Ислоҳот муаллифи валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмондир. 

Бундай мусобақалар аёлларнинг спортга бўлган қизиқишини оширишга ёрдам беради дея тахмин қилинмоқда.

2018 йилда аёллар илк бор эркаклар ўртасидаги ўйинни томошабин сифатида кузатишган. Ўшанда улар учун алоҳида трибуналар ташкил қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар