Италия А серияси. “Наполи” қаторасига учинчи ғалабасини нишонлади

  • Mr.NoBoDy 01.03.2020 07:42
  • 738
  • 30

Италия А сериясининг 26-турида “Наполи” ўз уйида “Торино”ни таслим этди- 2:1.

“Сан Паоло” стадионида кечган беллашувда Костас Манолас ва Жованни Ди Лоренцонинг голлари майдон эгаларига ғалабани туҳфа этди. Меҳмонлар сафида Симоне Эдера ягона жавоб голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа “Наполи” А Серияда қаторасига учинчи ғалабасига эришди. Айни пайтда Гаттузо шоигрдлари 39 очко тўплаб турнир жадвалининг олтинчи поғонасини эгаллаб туришибди. “Торино” эса 27 очко билан 15-ўринда бормоқда. “Наполи” навбатдаги турни сафарда “Верона”га (8 март) қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар