Қадамбой Нурметов: “Янги тўпга ўрганишда ноқулайликлар бўлиши табиий ҳол”

  • Mr.NoBoDy 01.03.2020 22:21
  • 804
  • 30

“Қизилқум” ва “Насаф” ўртасидаги учрашув билан Суперлиганинг биринчи турига якун ясалди.

Ҳамид Актамов шогирдлари ўз майдонида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилди ва 1-3 ҳисобида мағлубиятга учради. Мазкур баҳсдан сўнг заҳирадан майдонга тушган Қадамбой Нурметов фикрларини билдирди.

“Жарима зарбасидан гол ўтказиб юборгач шошилиб қолдик. Боиси, ўз уйимизда тўп тепдик. Ғалаба учун мадонга чиққандик. Учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очдик. Рақибнинг голларидан сўнг диққатимиз йўқолди. Олдинга интилишга мажбур бўлганимиз уларга фойда берди. “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоадошларимга раҳмат айтаман. Оҳирги дақиқаларга қадар курашни давом эттиришди. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Энди мураббийлар штаби билан биргаликда ўйинни таҳлил қиламиз ва хатолар устида ишлаймиз. Кейинги турда ғалаба қозониб айбимизни ювамиз деган умиддаман. Ҳар бир ишни ортида яхшилик бор. Янги тўплар қулайми? Ўзгариш бўлганидан кейин бошида тўпга кўникиш қийин бўлади. Ушбу тўпларда ҳар куни машғулотлар ўтказилса ўрганиб кетишимиз осон кечади. Менимча, ёмон тўпларга ўхшамайди”, дейди Нурметов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар