Вадим Афонин Тошкентнинг "Локомотив" клубига ўтди

  • Mr.NoBoDy 02.03.2020 10:42
  • 1011
  • 30

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Вадим Афонин юртимизга қайтди.

Бир неча йил давомида Россияда тўп тепган футболчи Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан шартнома тузди. Афонин "темирйўлчилар" сафида катта эҳтимол билан 8-рақамда ўйнайди.

Маълумот учун, Афонин фаолияти давомида Ўзбекистонда "Трактор" ва "Шўртан", Россияда "Рубин", "Салют", "Анжи" ва "Оренбург" клубларида ўйнаган. 2012-2017 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоаси сафида 6та ўйинда майдонга тушган.



Ўхшаш янгиликлар