"Барселона" Лаутаро Мартинес учун икки ўйинчисини ва 70 миллион евро таклиф қилиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 02.03.2020 23:21
  • 1176
  • 30

"Барселона" яқин орада аргентиналик "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес трансфери бўйича таклиф билан чиқиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Каталония клуби ҳужумчи учун 70 миллион евро тўлашга ҳамда ҳимоячи Нелсон Семеду ва ярим ҳимоячи Артуро Видални "Интер"га беришга тайёр. Мартинеснинг шартномасида кўрсатилган товон пули 111 миллион еврони ташкил қилади, аммо каталонияликлар бу суммани тўлашни лозим топмаяпти.

Олдинроқ, Мартинесга "Реал" ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Ушбу мавсумда 22 ёшли Лаутаро Мартинес Италия чемпионатида 21 та ўйинида қатнашиб, 11 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар