ads


Мбаппе сўнгги 45 йил ичидаги энг яхши натижани қайд этди

  • Mr.NoBoDy 24.02.2019 08:42
  • 762
  • 30

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг 26-тури доирасида «Ним»га қарши бўлиб ўтган ўйинда (3:0) иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Бу орқали франциялик футболчи ўз ҳисобига Лига-1 доирасидаги 50 ва 51-голларни ёзиб қўйди. У «ПСЖ» сафида 35та, «Монако» таркибида эса 16та голга муаллифлик қилган.

Мбаппе сўнгги 45 йил ичида ушбу маррани забт этган энг ёш футболчига айланди. Килианнинг ёши ҳозир — 20 ёшу, 2 ой ва 3 кун.

Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўрин Янник Стопира (21 ёш, 11 ой ва 9 кун)га тегишли бўлса, учинчи ўринда – Жибриль Сиссе (22 ёш, 1 ой ва 22 кун).

Ўхшаш янгиликлар