Ракитич: «Ўзимни «Барселона»дан бошқа жамоада тасаввур қила олмайман»

  • Mr.NoBoDy 24.02.2019 09:42
  • 1644
  • 30

«Барселона» ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ўзининг келажаги борасида фикр билдириб ўтди. Аввалроқ хорватиялик футболчига Европанинг 4та топ-клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Ҳали 3 йилдан ортиқ амалдаги шартномага эгаман. Топ-клублар томонидан қизиқишлар бўлаётганини кўриш ёқимли, аммо мен ўзимни фақат «Барселона»да кўряпман», – деди Ракитич.

Ярим ҳимоячи 2014 йилда 38 миллион евро эвазига «Севилья»дан «Барселона»га ўтганди. Ракитич ушбу мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида 35та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar