Сарри: "Кепа ҳақ эди"

  • Mr.NoBoDy 25.02.2019 08:42
  • 1173
  • 30

"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри Англия лигаси Кубоги финалида "Манчестер Сити"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:0, пенальтилар сер - 3:4) фикрларини билдирди.

Испаниялик дарвозабон пенальтилар серияси олдидан ўзининг алмаштирилишини истамади, майдонни тарк тишдан бош тортди ва устози билан тортишди.

"Вазиятни тушунмадим, ҳаммасини захира ўриндиғида доктор пайдо бўлганидан сўнг тушундим. Бу тушунмовчилик эди. Дарвозабонни тутқаноғи тутиб қолди деб ўйладим ва у пенальтилар сериясига тайёр эмас деб қарор қилдим. Гап тутқаноқда эмас экан ва у пеналтиларга тайёр эди.

Нима учун туннелга кириб кетдим? Тинчланишим керак эди. Кепа уни жисмоний ҳолати учун алмаштирмоқчи эканимни билди, ҳаммаси яхши эканини айтди. У ҳақ эди. Кепа билан вазиятни тушуниш учун гаплашдим. Энди ҳаммасини тушуняпман", - дейди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар