Суарес «Эл-класико»ни ўтказиб юбориши мумкин

  • Mr.NoBoDy 25.02.2019 20:42
  • 1335
  • 30

“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес аввалгидек тиззасидаги жароҳатлар безовта қилмоқда.

Клуб шифокорлари унинг аҳволидан ҳавотир олмоқда.Таъкидлаб ўтиш лозим, уругвайлик футболчи “Реал”га қарши жавоб учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.Бироқ, “Барселона”расман Суареснинг аҳволи ҳақида маълумот бермади.

Ноябрь ойида Суарес тиззасидаги муаммолар сабаб икки ҳафтага сафдан чиққан эди. Ушбу жароҳат футболчини узоқ вақтдан бери қийнаб келмоқда.

Маълумот ўрнида, Суарес жорий мавсум 24 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар