ads


«Фламенго»нинг ёш ҳимоячиси «Ювентус»га ўтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 26.02.2019 23:42
  • 792
  • 30

Бразилиянинг “Фламенго” клуби ҳимоячиси Уэсли Турин клуби раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда Yahoo! Esportes хабар тарқатмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, футболчи “Ювентус”га ўтиши бўйича музокара ўтказган ва келишувга эришган.

Уэслининг “Фламенго” билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Шундан сўнг у эркин агент сифатида “Юве"га йўл олади.

Маълумот учун, “Фламенго” футболчи билан янги шартнома имзолашни хоҳлаган эди, бироқ футболчи мазкур таклифни рад этди.

Ўхшаш янгиликлар