Coca Cola Суперлига. "Андижон" - "Машъал" 2:1

  • Mr.NoBoDy 19.11.2020 16:21
  • 885
  • 30

Coca Cola Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" учрашуви бошланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Coca Cola Суперлига. 23-тур
АНДИЖОН – МАШЪАЛ - 1:1 LIVE
19 ноябрь 2020 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 14:30
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Санжар Назаров
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: Хушнудбек Авилов 2, - 1:0 (Муҳаммадали Юлдашев). Сирожиддин Қўзиев 4, - 1:1.

"Андижон": 16.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов, 4.Фарҳод Мираҳматов, 5.Хушнуд Авилов, 6.Бахтиёр Қосимов, 8.Фарҳод Бекмуратов, 17.Абдулло Олимов, 22.Усмонали Исмоналиев, 27.Муҳаммадали Юлдашев (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 62), 33.Дониёр Абдуманнопов, 80.Шаҳбоз Жумабоев (11.Сирож Мелиев, 62).
Захира: 13.Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, 20.Асилбек Азизов, 51.Диёрбек Тоиров, 90.Озодбек Қаҳҳоров, 99.Жамшид Ҳомидов.

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 7.Ифеани Ифеани, 8.Ибе Мишель Окоро (99.Жаҳонгир Абдусаломов, 76), 10.Шерзод Темиров, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов (77.Иброҳим Нўъмонов, 62), 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуруллаев, 29.Ҳумоюн Муртозаев.
Захира: 1.Ботир Носиров, 30.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 11.Мўминжон Мелиев, 14.Элла Кен Арманд, 19.Сардор Абдураимов, 33.Денис Васильев, 76. Абдумалик Норқобилов.

Огоҳлантиришлар: Ибе Мишель Окоро 72, Фарҳод Мираҳматов 72, Муҳаммадали Алиқулов 83, Абдулло Олимов 86,




ЯНГИЛАШ



88. ГООООООООООООООООЛ! Қаҳрамон Баҳодиров 2:1

86. Огоҳлантириш. "Андижон". Абдулло Олимов

84. ЗАРБАААААААА! Абдулло Олимовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Давронов қайтарди! Ажойиб сейв!

83. Огоҳлантириш. "Машъал". Муҳаммадали Алиқулов

83. УХХХ! Қаҳрамон Баҳодиров жарима майдони ёнида йиқитилди ва "Андижон"да стандарт вазияти

75. Ўзгариш. "Машъал". Ибе Мишель Окоро ўрнига Жаҳонгир Абдусаломов

72. Огоҳлантириш. "Андижон". Фарҳод Мираҳматов

72. Огоҳлантириш. "Машъал". Окоро

70. Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишди, Давронов тўпни қайтарди.

62. Ўзгариш. "Машъал". Шодмонов ўрнига Нўъмонов тушди

62. Ўзгаришлар. "Андижон". Жумабоев ва Юлдашев ўрнига Мелиев ва Баҳодиров тушди

50. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Абдуманнопов узатган тўпни Давронов эгаллаб олди

48. Хавфли вазият! Абдулло Олимовнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди

46. Иккинчи тайм бошланди


45. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:1

45. Биринчи тайм охирида Исмоналиев ва Шукуруллаев тортишиб кетишди

42. Биринчи тайм  якунланиб бормоқда, жамоалар қийин шароитда тўп тепишда давом этишмоқда

34. Хавфли вазият! Абдулло Олимов жарима тўпини амалга оширди, тўп "Машъал" футболчисининг қўлига тегди, ҳакам қўл табиий ҳолатда деб ҳисоблаб пенальти белгиламади

30. "Андижон" секин аста ташаббусга эга бўлмоқда, Абдулло Олимов узатган тўпни ҳимоячилар қайтаришди

27. Хавфли вазият! Чап қанотдан Юлдашев узатган тўпни Раҳимжон Давронов ушлай олмади, Самандар Шукурулаев тўпни қайтарди!

15. Жамоалар тезкор голлардан кейин бироз тинчланишди ва эҳтиёткор ўйин намойиш этишмоқда

10. Майдон тўлиқ қордан тозаланмаганлиги футболчиларга қийинчилик туғдирмоқда.

4. ГОООООООООООООООООЛ! Сирожиддин Қўзиев чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини амалга оширди ва тўп ҳеч кимга тегмай дарвозага кириб кетди - 1:1.




2. ГОООООООООООООООООЛ! Муҳаммадали Юлдашевнинг бурчакдан узатган тўпини Хушнудбек Авилов боши билан дарвозага йўллади - 1:0. 




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 14:30да бошланади

Ўхшаш янгиликлар