Яна бир испаниялик Кепани ҳимоя қилди

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 13:00
  • 1443
  • 30

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Фернандо Льоренте "Челси" посбони Кепа Аррисабалага иштирокидаги воқеага фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити"га қарши Англия лига Кубоги финал баҳси якунланишига бир неча дақиқа қолганида бош мураббий Маурицио Сарри Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлди, аммо табло кўтарилганига қарамай, Кепа майдонни тарк этишни истамади. Натижада италиялик мутахассис ғазаб билан сув идишни ерга отди ва трибунаости йўлакчасига йўл олди. Бир неча сония ўтиб мураббий майдонга қайтди. Пенальтилар сериясида "Манчестер Сити" ғалабага эришди.

"Кепа билан содир бўлган вазиятни футболда кам учратасиз. У ирода кўрсатди. Мураббийлар штаби унда жароҳат бор деб ўйлади, аммо посбон ҳаммаси жойида эканлигини айтиб огоҳлантирди" - дейди Льоренте.

Ўхшаш янгиликлар