"Жуда талабчан мураббийман, чунки футболчилар бор кучи билан ўйнашини хоҳлайман. Суареснинг формаси кундан-кунга яхшиланиб бормоқда. Унинг даражаси жамоамизга кўп нарса бериши мумкин. Денис ҳозирча 90 дақиқа ўйнай олмайди, у ритмга тушиб олиши керак. У эртага асосий таркибда бўлиши ёки захирада қолиши мумкин.
Суарес ҳар куни ишлаяпти ва ўсишга эришмоқда. Вақт ўтиши билан унинг ўзига бўлган ишончи ортади ва жамоадошларини яхшироқ тушуна бошлайди" - дейди Эмери.
25 ёшли Суарес қишки трансфер ойнасида 2,5 млн. евро эвазига ижара асосида "Барселона"дан "Арсенал"га ўтган эди.