ads


Рўзиқул Бердиев: "Насаф" билан ҳали ҳам шартномани узайтирганим йўқ"

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 14:42
  • 632
  • 30

Қаршининг "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.

Ушбу интервьюда мураббий клуб билан шартномаси борасидаги саволга ҳам жавоб берган.

- Ўтган йилги чемпионат тугагач сизга бошқа клублардан таклифлар бўлаётгани ва тез орада "Насаф"дан кетишингиз ҳақида эшитгандик. Чиндан ҳам клубдан кетмоқчи эдингизми? Воқеалар ривожи қандай тус олди?

- Қишда менга аниқ таклифлар бўлди. Аммо мен бирортасини кўриб чиққаним йўқ. Шунчаки ўзим "Насаф" билан кўпроқ ишлашни истадим. Лекин ҳали ҳам "Насаф" билан шартномани узайтирганимиз йўқ.

- Нима учун?
- Бу масала бўйича гаплашганмиз. Аммо ҳалигача расман шартномани узайтирмадик. Бу масала нимага чўзилаётганига ўзим ҳам хайронман. Лекин менга жиддий таклифлар бўлди. Уларга эса шундай жавоб бердим: қачонки "Насаф"дан расман кетадиган бўлсам, шундагина таклифларни кўриб чиқаман деб айтдим.


Ўхшаш янгиликлар