Фарғонада “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали ташкил этилди

  • Mr.NoBoDy 27.02.2019 15:42
  • 1782
  • 30

2019 йилнинг 26-27 февраль кунлари Фарғона шаҳрида “Келажагимиз умидлари” шиори остида 3-4 синф ўқувчилари ўртасида мини футбол фестивали ўтказилди.

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган мазкур анъанавий фестиваль юқори савияда ташкил этилди.

Фестиваль “Нефтчи” футбол академияси сунъий қопламали футбол майдонларида ўтказилди. Фестивалда иштирок этган вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган 200 нафар 3-4 синф ўқувчи ёшларига 16 нафар малакали мураббийлар мини футбол машғулотларидан сабоқ бердилар. Машғулотлар ўтиш билан бирга болалар мини футбол бўйича блиц турнирда ҳам иштирок этдилар. Фестивалда иштирок этган 200 нафар болаларнинг барчасига Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан ажратилган футбол тўплари, футбол кийими ва сертификатлар тантанали тарзда топширилди.

Фестивалнинг ташкил этишда вилоят футбол ассоциацияси, вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси, вилоят “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Нефтчи” футбол мактаби ходимлари фаол иштирок этдилар.  

Шунингдек фестиваль давомида мураббийлар томонидан селекция ишлари ҳам олиб борилди. 33 нафар иқтидорли болалар спорт мактаблари мураббийлари томонидан футбол гуруҳларига таклиф этилдилар.


Ўхшаш янгиликлар