АПЛ. "Кристал Пэлас" – "Манчестер Юнайтед" 0:1. (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 01:42
  • 1549
  • 30

Англия Премьер-лигасининг 28-тур беллашувлари давом эттирилмоқда.

Турнинг марказий баҳси Лондон дербиси доирасида "Челси" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасида ўтказилмоқда. Мазкур тўқнашувдан онлайн трансляцияни бошқа саҳифада кузатиб бораяпсиз.

LIVE  АПЛ. Дерби. "Челси" - "Тоттенхэм" 0:0 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ушбу саҳифада эса Лондоннинг яна бир клуби "Кристал Пэлас" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги баҳсдан хавфли вазиятларни кузатиб боришингиз мумкин.


ЯНГИЛАШ



41 - Санчесни йиқитгани учун Мартин Келли огоҳлантирилди, МЮ жарима зарбаси тепади.

35 - Зарбаа, Жеффри Шлупнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ.

33 - Гоооооллл, Ромелу Лукакуууу. Жорий мавсум "Юнайтед"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиб келаётган Люк Шоу чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва тўпни Ромелуга оширди. Бельгиялик форвард эса ўзи учун ноқулай ўнг оёғида тўпни дарвозанинг узоқ пастки бурчагига аниқ йўллади. Бу унинг АПЛдаги 10чи голи.


Сульшер ва Кэррик "Селхертс Парк"да ҳозирча хотиржам.


27 - Зарбааа, Таунсенднинг жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда тепган тўпи салгина ноаниқ кетди.

"Манчестер Юнайтед" чемпионат доирасида "Кристал Пэлас"га қарши охирги 21та ўйинда ютқазмаган (17 ғалаба, 4 дуранг). Охирги марта 1991 йилнинг май ойида "Пэлас" МЮни ички чемпионат доирасида 3:0 ҳисобида таслим қилган. Ўшандан бери шимолий лондонликларга "Қизил иблислар"ни енгиш орзу бўлиб келмоқда.

18 - "Кристал Пэлас"дан хавфли қарши ҳужум бўлиши мумкин эди, аммо Батшуайининг бош билан берган зарбаси жуда ноаниқ чиқди.

11 - Зарбааа, Андрес Таунсенднинг яқин масофадан берган зарбаси бироз юқоридан кетди.


Поль Погба Сульшер келганидан буён биринчи марта соч турмагини ўзгартирди.


8 - Зарбааа, Люк Шоунинг чап бурчакдан узатиб берган тўпини Лукаку тўхтатмасдан кучли зарба берди, тўп дарвоза тўсинидан бироз юқорига кетди.

- Ҳозирча МЮ тарбияланувчиси Уилфрид Заа ва Миши Батшуайилар фаол ўйин кўрсатишмоқда.

- Учрашувга старт берилди.


Кристал Пэлас

Премьер-лига . 28-тур

28/02/2019, 01:00

1
:
0
1-бўлим

Манчестер Юнайтед

Ромелу Лукаку - 33'

Стадион: Selhurst Park

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон