ads


Туркияга мундиалнинг бронза медалини олиб келган мураббий терма жамоа бошқарувига қайтди

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 19:00
  • 792
  • 30

Туркия футбол федерациясининг расмий сайти “Бешиктош” бош мураббийи Шенол Гюнешнинг мамлакат терма жамоасини бошқариши ҳақида расман эълон қилди.

У руминиялик Мирча Луческунинг ўрнини эгаллади.

Қайд этиш жоизки, Гюнеш иккинчи маротаба Туркия терма жамоаси бошқарувига келди. 66 ёшли мутахассис 2000-2004-йиллар оралиғида ҳам мамлакат термасини бошқарган. Унинг қўл остида Туркия ЖЧ-2002 ҳамда 2003 йилги Конфедерациялар кубогида бронза медалларини қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, Шенол Гюнеш“Бешиктош”га  кетма-кет икки (2015/16 ва 2016/17)  мавсум Туркия  чемпионлигини олиб келганди.

Ўхшаш янгиликлар