"Манчестер Юнайтед" Триппьернинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда

  • Mr.NoBoDy 14.06.2021 10:34
  • 276
  • 30

"Атлетико" ҳимоячиси Киран Триппьер Англияга қайтиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 30 ёшли англиялик футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Манчестерликлар Мадрид клуби билан музокараларни бошлашган ва ўйинчи учун 25 миллион евро таклиф қилишган.

Триппьер "Манчестер Сити" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2015-2019 йилларда "Тоттенхэм"да ўйнаган.

Триппьер ўтган мавсум "Атлетико" либосида 35та ўйинда майдонга тушиб, 6та ассист ижро этди. Футболчи мадридликлар билан бирга Испания чемпионатига айланди.

Ўхшаш янгиликлар