"Арсенал" Англия термаси посбонига таклиф билан чиқди

  • Mr.NoBoDy 22.07.2021 01:00
  • 561
  • 30

"Арсенал" "Шеффилд" посбони Аарон Рэмсдейлнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"The Times" хабарига кўра, "канонирлар" 23 ёшли посбон учун икки марта таклиф билан чиққан ва рад жавобини олган. "Арсенал" дарвозабон учун 20 млн фунт таклиф қилган. Аммо "Шеффилд" 32 млн фунт сўраган.

Рэмсдейл ўтган йилнинг ёзида 18,5 млн евро эвазига "Борнмут"дан "Шеффилд"га ўтиб, 4 йиллик шартнома имзолаганди. Ўтган икки мавсум давомида у 125 гол ўтказиб юборди ва 10 баҳсда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Ўхшаш янгиликлар