Мадрид суди «Бавария» ҳимоячисини 6 ойлик қамоққа ҳукм қилди

  • Mr.NoBoDy 14.10.2021 07:46
  • 591
  • 30

Испания суди «Бавария» ҳимоячиси Люка Эрнандесни 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар тарқатди.

Гап шундаки, ҳали "Атлетико"да ўйнаётган Эрнандес ва унинг дугонаси Амелия де ла Оса Льоренте кўчада кучли тортишиб қолишган ва футболчи қизни урган. Суд эса 2017 йилда Люкани 31 кунлик жамоатчилик ишлари ҳамда 6 ой давомида Амелияга 500 метр масофада яқинмашмаслик ҳақида қарор чиқарганди. Шунга қарамай, жуфтлик ярашиб олишганди ва таътилни Майамида ўтказиш учун жўнаб кетишганди.

Яъни Эрнандес суд қарорига бўйсунмагани учун янада жиддийроқ жазога ҳукм қилинди. Футболчи 19 октябрь куни Мадридга ташриф буюриши ва қайси қамоқхонада жазони ўташига ойдинлик киритиши керак.

Люканинг адвокатлари ушбу қарор юзасидан апелляция беришди ва улар қамоқ жазосининг бекор қилинишига эришишмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар