"Барселона" яна 1,5 миллиард евро қарз олади

  • Mr.NoBoDy 24.10.2021 00:17
  • 510
  • 30

"Барселона" раҳбарлари янги "Эспаи Барса" деб номланаётган лойиҳа учун 1,5 миллиард қарз олишга рози бўлди.

"Marca" хабарига кўра, овоз бериш жараёнида 455 инсон қатнашган бўлса, шулардан 405 нафари қарз олишга розилик билдирган, 21 инсон эса қарши бўлган. Қолганлар бетарафлигини маълум қилган.

Олинадиган сумманинг 60 фоизи "Камп Ноу"нинг реконструкциясига сарфланса, қолган сумма стадион атрофини ободонлаштириш ва реставрация учун ишлатилади.

Ўхшаш янгиликлар