ads


Сульшер "Тоттенхэм"га қарши ўйинда ҳам МЮни бошқаради. Алекс Фергюсон мураббийни қўллаб-қувватламоқда

  • Mr.NoBoDy 26.10.2021 22:51
  • 120
  • 30

"Манчестер Юнайтед" устози Оле-Гуннар Сульшер яқин вақтлар ичида жамоани тарк этмайди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Юнайтед" раҳбариятининг кўпроқ қисми мураббийга яна имкон бериш тарафдори бўлган. Сульшер АПЛ 10-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши ўйинда жамоани бошқариши аниқ.

Норвегиялик мураббийни жамоа афсонаси Алекс Фергюсон қўллаб-қувватламоқда. Сульшер жамоа ўйинчилари билан учрашув ўтказишга ҳам улгурган. 

Кейинги учрашувларда қайд этиладиган натижалар Оле-Гуннар Сульшер учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Ўхшаш янгиликлар