Толиссо "Бавария"дан келаси ёзда эркин агент мақомида кетмоқчи

  • Mr.NoBoDy 27.10.2021 10:51
  • 414
  • 30

"Бавария" ярим ҳимоячиси Корантен Толиссо жамоадан эркин агент мақомида кетмоқчи.

27 ёшли франциялик футболчи билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралар бекор бўлди, футболчининг агенти ўйинчи учун янги клуб топиш бўйича иш бошлади.

Толиссо "Бавария"да 2017 йилнинг ёзидан бери ўйнайди. Французнинг немис клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум жамоа таркибида 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар