Карло Анчелотти: "Тақвимда жудаям кўп ўйинлар бор, бу ўйин сифатини пасайтиради"

  • Mr.NoBoDy 27.10.2021 19:51
  • 594
  • 30

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти футбол тақвимини жуда зич тузилган деб ҳисоблайди.

"Ҳозирда кўплаб футбол ўйинлари трансляция қилинмоқда ва бу менга мухлис сифатида ёқади. Лекин тадбирлар иштирокчиси, мураббий сифатида юқори савиядаги жамоаларни тайёрлаш учун бу энг яхши вариант эмас деб ҳисоблайман. Кўп учрашувларнинг сифати пасайиб кетди.

Ўйлайманки, ҳозирда тақвимда жудаям кўп ўйинлар бор, буни қайта кўриб чиқиш керак. ФИФА ва УЕФА буни кўриб чиқиши керак, чунки футболчилар ҳолдан тойишса, кўнгилдагидек ўйин бўлмайди", - деди италиялик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар