ads


Португалия, Италия ва яна ўнта терма жамоа ЖЧ плей-офф босқичида қатнашишади

  • Mr.NoBoDy 17.11.2021 03:51
  • 663
  • 30

Европа минтақасида саралаш ўйинлари ўз якунига етди.

Шу тариқа, Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун плей-офф босқичида курашадиган 12 жамоа номи аниқ бўлди. 

Плей-офф босқичи ярим-финал ва финал ўйинларидан иборат бўлади. Жамоалар кучларига қараб икки тоифага бўлинишган.

Биринчи сават: Португалия, Шотландия, Италия, Россия, Швеция, Уэльс.

Иккинчи сават: Туркия, Польша, Шимолий Македония, Украина, Австрия, Чехия. 

Ярим финалда биринчи ва иккинчи саватдаги терма жамоалар ўзаро тўқнаш келишади. 12 жамоа ўзаро ярим финал ўйинини ўтказади. Сараланган олти терма жамоа учта жуфтликни ҳосил қилиб, финал ўйинида қатнашишади. Ғолиб бўлган учта терма жамоа эса Қатар-2022 га йўлланмани қўлга киритади.


Ўхшаш янгиликлар