"Насаф" учун икки йўл очиқ. "Сўғдиёна"да эса...

  • Mr.NoBoDy 17.01.2022 13:34
  • 627
  • 30

Бундан бир неча соатлар олдин ОЧЛ жорий мавсумига қуръа ташланди.

Аввалроқ Қаршининг "Насаф" жамоаси мусобақа гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф ўйинида "Банияс" билан ўйнаши маълум бўлган эди. Айни пайтда "аждарлар"да жуда яхши имконият юзага келмоқда. Бунинг учун БААдан ғалаба билан қайтишса бўлгани, тамом. Мана шу паллада икки жиҳатни кўришимиз мумкин. 

Босимсиз ўйнаш имконияти 

"Насаф" мағлубиятга учраган тақдирда ОФК кубоги орқали халқаро майдондаги юришини давом эттиради. Биз бу билан ҳозирданоқ жамоани ОЧЛдан четга чиқариб қўймоқчи эмасмиз. Лекин юқоридаги биринчи фактор Рўзиқул Бердиев шогирдларининг босимсиз ҳеч нарсани ўйламаган ҳолда тўп тепишларини таъминлайди. Чунки халқаро майдонда имконият йўқотилмаган бўлади. 



"Насаф" ҳеч нарсани йўқотмайди. "Сўғдиёна"чи?

Ҳозир таъкидлаганимиздек, "Насаф" 15 март куни амирликларда меҳмон бўлиб иккита йўлланмадан бирини қўлга киритади. Мағлубиятда ҳам, ғалабада ҳам жамоа ҳеч нарсани йўқотмайди. Ютуқ қитъанинг нуфузли мусобақасига, муваффақиятсизлик эса иккинчи даражали турнирга йўл беради. Шу куни Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси астойдил қаршиликларга мухлислик қилади. "Насаф"нинг "Банияс"дан устун келиши Суперлиганинг кумуш медал соҳибига тарихда илк бор халқаро майдон эшикларини очади. 

"Банияс" ҳақида 

Ушбу клуб 1982 йилда ташкил топган. Уй учрашувларини 10 000 сиғимга эга "Банияс" аренада ўтказади. Жамоани руминиялик Даниэль Исэйлэ бошқармоқда. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2011 йил қисқа вақт франциялик футбол юлдузи Давид Трезеге тўп тепган. Айни пайтдаги ҳолатга кўра, Саша Ивкович (Хорватия), Салим Ал Мамари (Уммон), Саиле (Бразилия), Гастон Алварез Суарез (Аргентина), Георге Тибар (Танзания), Николас Химинес (Аргентина), Жоао Виктор (Бразилия), Исаак Телин (Швеция), Саид Хамис (Танзания) каби легионерлар жамоада ўйнамоқда. Жамоанинг ўртача ёши 25,7. Жамоа ўтган мавсум амирликлар чемпионатида 2 ўринни эгаллади.  Айни пайт БАА Про лигасида 7 ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар