Неймарнинг "Реал"га қарши ўйинларда иштирок этиши сўроқ остида турибди

  • Mr.NoBoDy 24.01.2022 22:34
  • 531
  • 30

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛнинг 1/8 финалида "Реал"га қарши ўйинларда Неймарнинг иштироки борасида тўхталди.

Бразилиялик футболчи декабрь ойидан буён жароҳати сабабли майдонга тушмаяпти.

"Неймар? Ҳозир бир нима деб бўлмайди. Унинг ҳолатига қараймиз. Агарда ўзини яхши ҳис қилса, ўйинда қатнашади. Акс ҳолда ўйнамайди. Умид қилишда давом этамиз, аммо ҳозир бу борада бирор нима дея олмайман", - деди мутахассис.

ПСЖ ва "Реал" иштирокидаги дастлабки ўйин 15 февраль куни бўлиб ўтса, жавоб ўйини 9 март кунига белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар