"Ювентус"га "Кальяри" ярим ҳимоячиси керак

  • Mr.NoBoDy 27.01.2022 14:17
  • 480
  • 30

"Кальяри" ярим ҳимоячиси Наитан Нандес "Ювентус" қизиқишлари доирасида.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича,  26 ёшли футболчини "кекса синьора" жамоадан кетиши кутилаётган Родриго Бентанкур ёки Артурнинг ўрнига олиб келиниши кутилмоқда.

"Кальяри" хавбекининг трансфер суммаси 18 млн еврога баҳоланмоқда.

Ушбу мавсумда Нандес 18 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди. Унинг клуби билан келишуви 2024 йил ёзига қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар