"Валенсия" Хилни "Тоттенхэм"дан ижарага олади

  • Mr.NoBoDy 29.01.2022 15:51
  • 417
  • 30

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Брайан Хиль фаолиятини Испанияда давом эттиради.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 20 ёшли испаниялик футболчини уни мавсум сўнггига қадар ижарага олмоқчи бўлган "Валенсия" даъвогарлик қилмоқда.

Лондон клуби яқин соатларда трансфер бўйича жавоб бериши керак.

Хиль "Тоттенхэм"га 2021 йилнинг ёзида "Севилья"дан ўтган эди. Форвард жорий мавсум 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар