ads


МЮ Пау Торресни нишонга олган

  • Mr.NoBoDy 10.05.2022 01:00
  • 708
  • 30

"Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торрес ёзда жамоадан кетиши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, 25 ёшли футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг ёзда трансфер қилиши мумкин бўлган шорт-листидан ўрин олган. Ҳозирча томонлар ҳеч қандай музокаралар олиб бормаяпти. Барчаси "Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хагнинг қарорига боғлиқ.

Торресга айни дамда "Челси" томонидан ҳам қизиқишлар бор. Унинг трансфер суммаси 60 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар