Фабрегас: “Ҳаётимдаги энг ёмон йил. Бундай якунлашни истамайман”

  • Mr.NoBoDy 14.05.2022 10:17
  • 522
  • 30

“Монако” аъзоси Сеск Фабрегас ёзда жамоадан кетишини айтди.

35 ёшли ярим ҳимоячи жароҳати туфайли 2021/22 йилги мавсум беш учрашувда майдонга тушди.

“Мен ва “Монако” ўртасида бари ўз ниҳоясига етди албатта. Шартномам июнда якунланади ва ҳаммасини бошидан бошламоқчиман. Янги чақирувларга муҳтожман.

Нафақат фаолиятим, балки ҳаётимдаги энг ёмон йил бўлди, чунки футболда бахтсиз бўлсам, ҳаётда ҳам шундай бўламан. Бу йил жуда кўп азоб чекдим ва менга руҳий томондан қийин бўлди. Бу йил шу қадар ёмон ўтдики, мен бундай якунлай олмайман. Ўйнашда давом этмоқчиман”, дейди испаниялик.

35 ёшли хавбек 2019 йилдан бери “Монако” шарафини ҳимоя қилиб келади. У жамоа либосида умумий 68 ўйинда қатнашиб, 4+9 натижага эришган.

Ўхшаш янгиликлар