ads


Шомуродовнинг “Рома”даги голсиз серияси якунланди

  • Mr.NoBoDy 15.05.2022 08:34
  • 780
  • 30

Италия чемпионати 37-турида “Рома” ўз майдонида “Венеция” билан дуранг (1:1) ўйнади.

Элдор Шомуродов 60-дақиқада Жордан Веретунинг ўрнига майдонга тушиб, 76-дақиқада рақиб дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилди. 

Шу тариқа, Элдорнинг римликлар сафидаги 10 ўйинлик голсиз серияси ўз ниҳоясига етди. У охирги марта 19 январ куни Италия кубоги доирасида “Лечче” (3:1) қарши ўйинда тўп киритганди. Шунингдек, 26 ёшли ҳужумчи ўтган йилнинг декабридан бери илк бор А Серияда гол урди. 2021 йил 22 декабрда у “Сампдория” (1:1) дарвозабонини ожиз қолдирганди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2021/22 йилги мавсум Италия чемпионатида 27 баҳсда қатнашиб, 3+4 натижа кўрсатмоқда.

Ўхшаш янгиликлар