"Штутгарт" Мавропаносни "Арсенал"дан харид қилмоқчи

  • Mr.NoBoDy 16.05.2022 18:51
  • 588
  • 30

"Штутгарт" Константинос Мавропаносни "Арсенал"дан харид қилмоқчи.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, клуб мавсум сўнггида Бундеслигада қолиш вазифасини уддалагани сабаб 24 ёшли грекни харид қилиш бандини фаоллаштиради. Битим "Штутгарт"га 3 миллион евро атрофидаги маблағга тушиши мумкин.

Клуб тез орада футболчи билан шартнома шартларини муҳокама қилади.

"Штутгарт" Мавропаносни "Арсенал"дан 2020 йилнинг июлида ижарага олган эди. Ҳимоячи 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар