Анчелотти: "Эҳтимол, Родриго ва Вальверде "Ливерпул"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлар"

  • Mr.NoBoDy 16.05.2022 19:17
  • 546
  • 30

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "Ливерпул"га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ финали учун танлаётган таркиби борасидаги режаларини айтиб ўтди.

"Эҳтимол, Родриго ва Вальверде "Ливерпул"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлар. Балки ҳа, балки йўқ, лекин улар ўйнашади.

Вальверде тез-тез зарба бериб туриши керак. Бу фазилатдан у аввалги ўйинларда унчалик фойдаланмаган бўлса-да, сўнгги ўйинларда буни тез-тез бажариб турди. Бу у учун ҳам, биз учун ҳам яхши.

Начо? Начо бор экан, ҳар бир ўйин учун таркиб танлашда муаммога дуч келасиз. "Реал"да ўша-ўша 11 нафар футболчи ўйнайвермайди", – деди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ҳамда "Реал Мадрид" ўртасидаги финал баҳси 28 май куни Парижда ўтказилади ва у Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар