"Ювентус" Ди Марияга йилига 7 млн евролик маош таклиф қилади

  • Mr.NoBoDy 17.05.2022 10:34
  • 261
  • 30

ПСЖ форварди Анхель Ди Мария фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "Ювентус" ёзда эркин агентга айланадиган 34 ёшли аргентиналик билан келишувга эришиши мумкин.

Турин клуби ўйинчига йилига 7 млн евролик маош таклиф қилишга тайёр. Келишувда битимни узайтириш банди ҳам қўшилади.

Ди Мария жорий мавсум ПСЖ таркибида 30та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар