«ПСЖ» ҳужумчиси «Спортинг»га ўтди

  • Mr.NoBoDy03.09.2019 11:00
  • 565
  • 30

"ПСЖ" ҳужумчиси Хесе Родригес Лиссабоннинг "Спортинг" клубига ўтди. Португалияликлар футболчини бир йилга ижарага олишди. Жамоа келаси йилда унинг трансферини сотиб олиши мумкин.

26 ёшли Хесе "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилдан бери "ПСЖ" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У барча мусобақалар доирасида парижликлар сафида 16та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди. Сўнгги йилларда у "Лас-Пальмас", "Сток Сити" ва "Бетис"га ижарага берилди. Унинг "Пари Сен-Жермен" билан шартномаси 2021 йилга қадар тузилган.

Ўхшаш янгиликлар