“Челси” ярим ҳимоячиси Виллиан фаолиятини “Тоттенхэм”да давом эттириши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, футболчининг трансферини “шпорлар” устози Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи хоҳламоқда.
Маълумот учун, Виллианнинг “кўклар” билан амалдаги шартномаси 2020 йил якунида ниҳоясига етади. У эркин агент сифатида Лондоннинг бошқа клубига кўчиб ўтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Виллиан 33та ўйинда иштирок этиб, 5та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.