"Атлетико" аргентиналик футболчиси билан хайрлашишга қарор қилди

  • Mr.NoBoDy16.04.2024 12:39
  • 72
  • 30

29 ёшли аргентиналик вингер Анхель Корреа клубини ўзгартириши мумкин. Todofichajes портали журналистларининг хабарларига кўра, футболчини ёзги трансфер ойнасида сотиш режалаштирилган.

"Атлетико Мадрид" раҳбарияти футболчи билан 18 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилнинг ёзида якунига этади. Корреа Испаниянинг топ-клубида 2016 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Анхель "Атлетико" таркибида 25 та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар