У «Реал»дан кетмоқчи эмас

  • Mr.NoBoDy26.04.2019 16:00
  • 758
  • 30

“Реал Мадрид” дарвозабони Тибо Куртуа жамоадан кетмоқчи эмас, дея хабар беради ESPN.

Манбанинг хабарига кўра, бельгиялик дарвозабон “Сантьяго Бернабеу”да бахтли ва жамоасини ўзгартирмоқчи эмас.

26 ёшли футболчи  матбуотдаги миш-мишларга эътибор бермаяпти ва у хотиржам.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ўтган ёзда Куртуани “Челси”дан 35 миллион еврога саотиб олган эди. У жорий мавсум 32та ўйинда 42та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар