Диёр Имомхўжаев Sport TV меҳмони бўлади

  • Mr.NoBoDy02.06.2020 04:17
  • 759
  • 30

Хабарингиз бор, бироз танаффусдан сўнг Республика махсус комиссияси ЎзПФЛ мусобақаларини ўтказиш учун расман рухсат берди. Ҳозирда клублар машғулотларни бошлаб юборишган. Учрашувлар қачондан бошлаб давом эттирилиши яқин орада хабар қилинади.

Айни дамда футбол жамоатчилигини учрашувлар қачондан бошлаб давом эттирилиши, формат ва тақвим борасидаги саволлар қизиқтираётгани рост. ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев билан бугунги кўрсатувда шу каби саволларга жавоб топиш мумкин.

Анонс:
Соат 19:00.

Sport телеканали. "Спорт интервью" кўрсатуви