Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти кеча Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишган эди.
Бугун эса Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Тошкент шаҳар академиясини кўздан кечирди.
Дилмурод Набиев ва Равшан Эрматов академияда яратилган шарт-шароитлар, академия биноси, машғулотлар майдони, кийим алмаштириш хоналари, овқатланиш тизими ҳамда ётоқхона ҳолати каби масалалар билан яқиндан танишишди.
Академия фаолияти ўрганилиб, мавжуд камчилик ҳамда муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Ангрен шаҳри Красногорск қўрғонида жойлашган ўқув-соғломлаштириш спорт базасини ҳам бориб кўрди.
У ердаги шарт-шароит, ўқув машғулотлари ўтказиладиган бинолар ҳолати кўздан кечирилди.