Тошкентда Япония клуби иштирокида халқаро мусобақа ташкил этилди

  • Mr.NoBoDy05.04.2019 15:34
  • 1255
  • 30

Хабарингиз бор, Япониянинг "Ванфоре Кофу" клуби Ўзбекистон ҳамда Япония футбол ассоциациялари ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан мамлакатимизга ташриф буюриб, болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқда.

Жумладан, японияликлар 3 ва 4 апрель кунлари Самарқанд ва Тошкент футбол академияларига қарши майдонга тушишди. Бугун "Миллий" стадионда "Ванфоре Кофу" жамоаси иштирокида халқаро мусобақа ташкил этилди. Унда "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф" клублари академиялари қатнашди. 
 
Мусобақа иккита ярим финал, 3-ўрин учун баҳс ва финал учрашувларидан иборат. Биринчи ярим финалда "Ванфоре Кофу" клуби "Бунёдкор" академиясига қарши баҳс олиб бориб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи ярим финалда "Насаф" академияси худди шу ҳисобда "Пахтакор" академияси тарбияланувчиларини таслим этди. Энди эртага 3-ўрин учун баҳсда "Ванфоре Кофу" "Пахтакор"га қарши майдонга тушади. Финал эса "Насаф" ва "Бунёдкор" академиялари тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтади.





Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар