Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа ОФК президентлигига қайта сайланди

  • Mr.NoBoDy06.04.2019 11:34
  • 1139
  • 30

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг 29-Конгресси бўлиб ўтмоқда. Конгресс давомида кун тартибидаги асосий масала 2019-2023 йиллар учун ташкилотнинг янги раҳбарини сайлаш жараёни бўлиб ўтди. Унга кўра ОФКнинг амалдаги прездиенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа қайтадан яна 4 йилга ташкилот президенти сифатида сайланди. Шунингдек, у бир вақтнинг ўзида ФИФА вице-президенти сифатида ҳам фаолият олиб боради. 
 
Маълумот учун, Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа 2013 йил май ойида ОФК президенти этиб сайланган. Ташкилотнинг амалдаги раҳбари бўлажак сайловда ҳам ўз номзодини қўйиши ҳақида ўтган йилнинг сентябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган ОФК ижроқўмининг йиғилишда маълум қилган эди.
 
Бундан ташқари, конгресс давомида ФИФА консули сифатида фаолият олиб борадиган ОФК вакиллари ҳам тасдиқланди. Унга кўра Хе Ду Жаочаи (Хитой), Прафул Пател (Ҳиндистон), Козо Ташима (Япония), Мариано Аранетта (Филиппин), Сауд Азим Ал-Муҳаннади (Қатар) ФИФА консули этиб тайинланди.
 
ОФК вице-президенти сифатида эса Сауд Азим Ал-Муҳаннади (Қатар), Меҳди Тож (Эрон), Махдум Файсал Солиҳ (Покистон), Зау Зау (Мьянма) ва Ганбатар Амгаланбатар (Мўғулистон) тасдиқланди.
 
Эслатиб ўтамиз, ОФКнинг 29-Конгрессида ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам қатнашмоқда. Бугун Умид Аҳмаджонов  конгресс доирасида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашиб, у билан ўзбек футболининг келажаги хусусида суҳбат олиб боргани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар