Ўзбекистон U-18 терма жамоаси назорат ўйинида "Оқтепа" клубини мағлубиятга учратди

  • Mr.NoBoDy27.02.2019 14:50
  • 1249
  • 30

 
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Йиғин давомида бир қатор назорат ўйинлари ўтказилмоқда. Жумладан, Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари "Бунёдкор" ёшларини 2:0 ҳисобида, "Локомотив" ёшларини эса 4:2 ҳисобида, "Нурафшон" жамоасини эса 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
 
Бугун Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Оқтепа" жамоасига қарши яна бир назорат ўйинида майдонга тушиб, 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Отабек Ғуломхўжаев мазкур йиғин давомида терма жамоанинг асосини шакллантириш билан бирга, янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказиб олмоқда.

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар