Тошкент вилоятида ўсмирлар ўртасидаги футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди
Mr.NoBoDy06.05.2019 16:00
1009
30
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футзални ривожлантиришга ва уни оммалаштиришга катта этибор бериб келинмоқда.
Жумладан, Тошкент вилоятида 2006 йилда туғилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Унда Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Андижон ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари иштирок этмоқда. Ўйинлар Марғилон шаҳридаги 1-БЎСМга қарашли спорт мажмуасида ўтказиляпти.
Мусобақанинг ярим финалида қайд этилган натижалар билан танишинг:
Ярим финал
Тошкент шаҳар - Қорақалпоғистон Республикаси 7:1
Жиззах - Сирдарё 5:1
Финалда Тошкент шаҳри жамоаси Жиззахга қарши баҳс олиб борди. Учрашув жиззахликларнинг ғалабаси билан якунига етди.
Финал
Тошкент шаҳар - Жиззах 0:2
Мусобақа тўпурари сифатида Жиззах вилояти аъзоси Мамадуллаев Наврўз эътироф этилди. Энг яхши ўйинчи эса Тошкент шаҳри вакили Юлдошев Саидбилол бўлди. Шунингдек, энг яхши дарвазабон сифатида Ортиқбоев Одил (Қорақалпоғистон Республикаси), яхши ҳужумчи сифатида эса Эрмаматов Жавоҳир (Сирдарё вилояти) тан олинди. Ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари ва медаллар тақдим қилинди.