"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр

  • Mr.NoBoDy 26.04.2024 13:00
  • 126
  • 30

"Кўклар" ёзда Михайло Мудрик трансферини муҳокама қилишга шай ҳолатда.

Лондоннинг "Челси" жамоаси вингери Михайло Мудрикни ёзда маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр, дея хабар берди "Fichajes".

Хабар қилинишича, "кўклар" Мудрикни барқарор ўйин тажрибасига эга бўладиган жойга ижарага бериш ёки уни "Шахтёр"дан сотиб олиш учун сарфланган харажат – 70 млн еврони чиқариб олиш учун қиммат нархда сотмоқчи. Ҳозирда Мудрикка "Арсенал" ва "Ювентус" даъвогарлик қилишмоқда.

Михайло Мудрик жорий мавсум "Челси" сафида 25 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар