Лингард бошқа қитъага йўл олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 06.07.2022 22:17
  • 582
  • 30

Англиялик ярим ҳимоячи Жесси Лингард унинг хизматларига қизиқаётган "Вест Хэм" ва "Эвертон" таклифларини қабул қилишга шошилмаяпти.

Журналист Роб Доусоннинг сўзларига кўра, футболчи яқин вақт ичида АҚШда дам олишни режалаштирмоқда ва шу вақт давомида у маҳаллий МЛС клубларининг таклифларини кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Лингард "Вест Хэм" клубининг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди. Жамоа бош мураббийи Дэвид Мойес 2020/21 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида АПЛда 9 гол ва 4 голли узатмани амалга оширган футболчини яна таркибда кўришни истамоқда.

Ўхшаш янгиликлар