"Манчестер Юнайтед" "Эспаньол" ҳужумчиси билан 30 миллион евро эвазига шартнома имзолаши мумкин

  • Mr.NoBoDy 15.08.2022 12:34
  • 90
  • 30

"Манчестер Юнайтед" "Эспаньол" ҳужумчиси Рауль де Томас билан шартнома имзолаши мумкин.

27 ёшли испаниялик футболчининг трансфери 25-30 миллион еврога тушиши мумкин. Де Томаснинг номзоди Англия клуби қизиқишлари рўйхатида ягона эмас.

Де Томас ўтган мавсум "Эспаньол" таркибида 36та ўйинда 17та гол ва 3та ассист қайд этди.

Transfermarkt футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар