Пеленинг тобути "Сантос" стадионига олиб келинди (фото)

  • Mr.NoBoDy 02.01.2023 16:22
  • 363
  • 30

Афсонавий бразилиялик футболчи Пеленинг тобути "Сантос" стадионига олиб келинди, деди футболчининг ўғли Эдсон Шолби ду Насименту.

Пеленинг ўғли ижтимоий тармоқларида кортеж бразилиялик собиқ ҳужумчи билан хайрлашув маросими бўлиб ўтадиган аренага қандай кетаётгани акс этган бир нечта суратларни жойлаштирди.

"Уйга келдик" - деб ёзди Эдсон Шолби ду Насименту.

Пеле билан "Сантос" стадионидаги хайрлашув маросими бугун, 2 январ куни Тошкент вақти билан соат 18.00да бошланади ва роппа-роса бир кун давом этади.

Пеле 2022 йилнинг 29 декабрь куни 82 ёшида йўғон ичак саратони асоратлари туфайли вафот этди. Бразилиялик футболчи сифатида тарихдаги ягона уч карра жаҳон чемпиони, шунингдек, фаолиятидаги голлар сони бўйича рекорд соҳиби (1279).

Ўхшаш янгиликлар