Расман: "Ал Иттиҳод" икки нафар жанубий америкалик футболчиларни трансфер қилди

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 19:00
  • 1124
  • 30

Жидданинг "Ал Иттиҳод" клуби ўз таркибини икки маҳоратли футболчилар билан тўлдириб олди.

Чилининг "Палестино" клубида ўйнаётган 35 ёшли Луис Хименес Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолади. У олдин ҳам араб клубларида ўйнаган. "Ал Аҳли", "Ал Наср", "Ал Араби", "Ал Гарафа" ва "Қатар СК"лар шулар жумласидандир.

Эмилиано Вечино ҳам буёғига Жидда клуби шарафини ҳимоя қилади. У Бразилиянинг бир қатор клубларида ўйнашдан ташқари "Қатар СК" ҳамда "Шабоб Ал Аҳли" жамоаларида ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Жидда клубини ҳозирда чилилик Хосе Луис Сьерра бошқармоқда.

Ўхшаш янгиликлар